Видеорепортаж:Марказий деҳқон бозори олдида замонавий ер ости пиёдалар ўтиш йўлаги қуриб битказилди
2025-06-04 11:20:00 / Янгиликлар
Жиззах шаҳрининг энг гавжум нуқталаридан бири — «Мирзо Улуғбек» маҳалласидаги Марказий деҳқон бозори олдида замонавий ер ости пиёдалар ўтиш йўлаги қуриб битказилди!

🔹 Тендер ғолиби: “Самарқанд Ўзбек газ-сув қурилиш монтаж” МЧЖ
🔹 Лойиҳа қиймати: 12 млрд 684 млн сўм
🔹 Қурилиш бошланган сана: 2024 йил 23 декабр
🔹 Тузилма хусусиятлари:
▪️ Узунлиги — 155 метр
▪️ 4 та кириш-чиқиш зиналари
▪️ 100% тайёр конструкция
▪️ 350 маркали темир-бетон монолит материаллардан
Аввал бу ерда йўл устидан ўтувчи пиёда кўприги мавжуд эди. Энди эса, ҳаракат хавфсизлигини яхшилаш ва пиёдалар учун қулайлик яратиш мақсадида замонавий ер ости йўлаги барпо этилди.