Видеорепортаж: Зомин туманида ички кўчалар ободонлаштирилиб, аҳоли учун қулай шароитлар яратилмоқда
2025-07-04 09:25:00 / Янгиликлар

Мазкур дастур орқали маҳаллий аҳолининг ташаббуслари ва овозлари асосида муҳим лойиҳалар молиялаштирилмоқда ҳамда жойлардаги муаммолар босқичма-босқич ҳал этилмоқда.
Айни пайтда “Гулшан” маҳалласининг ички йўлларини таъмирлаш ишлари учун 1 миллиард 398 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Бу маблағ эвазига умумий узунлиги 4 155 метр бўлган ички кўчаларга сифатли асфальт қопламаси ётқизилмоқда. Бу эса фуқароларнинг кундалик ҳаётида муҳим аҳамият касб этадиган транспорт қатновини яхшилаш, болалар ва кексалар учун хавфсиз ҳаракатланиш шароитини яратишга хизмат қилмоқда.
Қурилиш ишлари “LAYLAK-UYA KAR'ER STROY” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда. Ушбу ташкилот замонавий техника ва илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда ишларга жавобгарлик билан ёндашмоқда. Асфальтлаш ишлари белгиланган муҳлат ва талабларга мувофиқ равишда тезкор ҳамда сифатли тарзда олиб борилмоқда.
Йўлларнинг таъмирланиши нафақат аҳоли учун қулайлик яратади, балки маҳалланинг умумий кўриниши ва экологик ҳолатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, янги асфальтланган йўллар орқали тадбиркорлар ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари фаолияти янада фаоллашиши кутилмоқда.
Маҳаллий аҳоли бу каби ислоҳотларни катта мамнуният билан қарши олмоқда ва ўз яшаш жойларининг янада равнақ топишига ишонч билдирмоқда.
Бу каби амалий ишлар Президентимиз ташаббуслари билан йўлга қўйилган “Очиқ бюджет” механизми самарали ишлаётганини яна бир бор тасдиқлайди. Энг муҳими, фуқаролар ўз овозлари орқали маҳалласи тақдирида бевосита иштирок этиш имконига эга бўлмоқда.