Видеорепортаж: Томорқадан самарали фойдаланган пахтакорлик бобо бир йилда 175 миллион сўм даромад қилиши кутилмоқда
2025-07-05 13:00:00 / Янгиликлар

У кишининг 20 сотихли ер майдонида экилган саримсоқ пиёздан 45 миллион сўм миқдорида даромад олинган.
Деҳқончилик соҳасида катта тажрибага эга Ӯроқбой бобо келаси мавсумда саримсоқ ўрнига янги турдаги маҳсулотларни экишга қарор қилган. Жумладан, у помидор, қалампир, булғор қалампири, бодринг, маккажўхори ва хризантема гулларини экиб, 130 миллион сўмгача даромад олишни режалаштирган.
Айни пайтда у киши айрим маҳсулотларни сотишни ҳам бошлаб юборган. Маҳсулотлар маҳаллий бозорларда харидоргир бўлиб, юқори сифатлилиги туфайли тезда сотилмоқда. Шу билан бирга, ҳосилдорликни ошириш мақсадида замонавий агротехнологиялардан ҳам фойдаланилмоқда.
Маълумки, томорқадан самарали фойдаланиш нафақат оила фаровонлигини таъминлайди, балки маҳаллий озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Ӯроқбой бобонинг ташаббуси бошқа маҳаллий аҳоли учун ҳам ибрат бўлиб хизмат қилмоқда.
Ҳозирги кунда Пахтакор туманида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштириш ҳажми ошиб бормоқда. Туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар томонидан аҳолини қўллаб-қувватлаш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.