Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди
2025-07-03 18:00:00 / Янгиликлар

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «А.Т.» МЧЖ масъул шахслари «Қумкўча» МФЙ ҳудудидаги цехида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 361,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби Департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Б.А.» фермер хўжалиги раҳбари Д.М. тижорат мақсадида сув насосини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 150,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «З.В.» фермер хўжалиги раҳбари М.М. сув насосларини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 103,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.