Наманган вилояти шаҳар ва туман ҳокимликлари ходимлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди
2024-11-06 19:45:00 / Янгиликлар

Наманган шаҳридаги Ёшлар марказида «Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни» муносабати билан «Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун» шиори остида Наманган вилояти шаҳар ва туман ҳокимликлари ходимлари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.
Ушбу ўйинда шаҳар ва туман ҳокимликлари ходимларидан тузилган жами 13 та жамоа 20 та савол асосида 2 таймда ўтказилган интеллектуал ўйинда ғолиблик учун кураш олиб бордилар.
Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин-Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги;
2-ўрин-Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги;
3-ўрин-Косонсой тумани ҳокимлиги жамоаси ғолибликни қўлга киритдилар.
Наманган шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.