Халқаро ҳамкорлик
2025-04-09 12:05:00 / Янгиликлар

Маълумот учун: “Hua Yu Holding Co., Ltd” компанияси томонидан 6 йил давомида қуриб битказилган “Янги Гуянг” шаҳарчаси 100 гектар майдонда қурилган бўлиб, унда 500 минг нафардан ортиқ фуқаролар истиқомат килади. Мазкур мажмуада Хитой давлатидаги энг катта савдо маркази (shopping mall), эгизак бизнес маркази, меҳмонхона, таълим, тиббиёт муассасалари, сунъий кўл ва фавворалар барпо этилган бўлиб, 70 мингдан ортиқ доимий ишчи ўринлари яратилган, кунига 200 мингдан ортиқ одамлар ташриф буюради.
Шунингдек, компания раҳбари Чжоу Фу билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида 2024 йил 9 декабрь куни Гуянг шаҳрида Наманган вилояти ҳамда “Hua Yu Holding Co., Ltd” компанияси ўртасида тузилган умумий қиймати 900 млн. долларлик "Янги Наманган шаҳарчаси"да турар-жой мажмуаси қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди. Компания раҳбари томонидан лойиҳа ишларини бошлаш учун ишчи гуруҳи жорий йилнинг май ойида Наманган вилоятига юборилиши ва амалий ишларни бошлаш маълум қилинди.
Маълумот учун:“Hua Yu Holding Co., Ltd” компанияси 2005 йилда ташкил топган бўлиб, ҳозирда 25 минг ортиқ ходим фаолият олиб боради, компания томонидан эко шаҳарчалар кўп қаватлик бизнес центрлар куриш билан шуғилланади.Хитойнинг ТОП 50 талик рўйҳатига кирган. Компаниянинг йиллик айланмаси 1.9 млрд.АҚШ долларини ташкил этади.