Рақамли касблар бўйича профессионал таълим соҳасида Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда
2025-05-24 14:35:00 / Янгиликлар
Наманган шаҳридаги «Синергия» рақамли касблар техникумига Россия Федерацияси Президентининг хорижий мамлакатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бошқармаси бошлиғи Игорь Маслов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Одил Абдураҳмоновлар ташриф буюришди.

Меҳмонлар техникумдаги таълим дастурлари ва инфратузилма билан яқиндан танишиб, ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар ҳамда ёшлар ўртасида рақамли кўникмаларни ривожлантиришнинг аҳамиятини таъкидладилар.
Бу учрашув Ўзбекистон ва Россия ўртасида рақамли технологиялар соҳасидаги профессионал таълим буйича дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
«Синергия» рақамли касблар техникуми талабалар учун янги имкониятларни яратган ҳолда фаол ривожланишни давом эттирмоқда.