НАМАНГАНДА КИТОБХОНЛИК БАЙРАМИ ЎТКАЗИЛДИ
2025-05-30 23:59:00 / Янгиликлар

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуриддинов, мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Исаков, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган Болалар кутубхоналари масъуллари, ўқувчилар ва ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
“Энг китобхон мактаб”, “Энг фаол китобхон ўқувчи”, “Ижодкор болалар”, “Энг китобхон оила” ва “Ташаббускор кутубхоначи” каби йўналишлар бўйича ўтказилган китобхонлик кўрик-танловларида жами 78622 нафар ўқувчилар қамраб олиниб, шаҳар - туман босқичларида 8652, вилоят босқичида эса 84 нафар китобсеварлар баҳс олиб бордилар.
Маънавият байрамида сўз олганлар юртимизда китоб ва китобхонликка қаратилаётган юксак эътиборни эътироф этар экан, нафақат ўқувчилар, балки таълим жараёнида фаолият юритаётган ҳар бир педагог учун ҳам китобхон бўлиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Дилтортар куй – қўшиқлар ва ўқувчи – ёшларнинг беғубор рақслари тадбирга янада мазмун ва байрамона тантанаворлик касб этди.
Китобга меҳр қўйган, билим ва тафаккурда тенгсиз бўлган 40 нафар ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати