Наманган вилояти делегациясининг халқаро форумда иштироки давом этмоқда.
2025-06-02 17:15:00 / Янгиликлар
Бугун Самарқанд форумининг иккинчи куни Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари О. Инамов ҳамда Хитойнинг Цинхай провинцияси губернатори ўринбосари Ван Хайхун хоним томонидан икки худуд ўртасида Қардошлик меморандуми имзоланди.

Хитой Халқ Республикасининг Цинхай вилояти аҳолиси: 5.923.957 киши. Умумий майдони: 720 минг кв.км. 2023 йилдаги савдо айланмаси: 616.25 млн. доллар. Цинхай “яшил энергия базаси” сифатида ривожланмоқда. Провинцияда бутун бир ой давомида фақат қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш бўйича мувффақиятли тажриба ўтказилган. Шу боис Цинхай Хитойдаги энг “экологик энергия етказиб берувчи” ҳудудлардан бири ҳисобланади.
Шунингдек форум доирасида Хитойлик инвесторлар билан қиймати 530,0 млн. АҚШ долларлик инвестицион битимлар тузилди.