Наманган вилояти делегацияси халқаро форумда қатнашмоқда
2025-06-01 18:50:00 / Янгиликлар

Форум доирасида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари О.Инамов Хитойнинг Гуйчжоу провинцияси губернатори ўринбосари Ин Юган бошчилигидаги делегация билан расмий учрашув ўтказди. Учрашув давомида икки худуд ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион, таълим, маданият ва IT соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан келишиб олинди.
Маълумот учун: Наманган вилояти билан Хитойнинг Гуйчжоу провинцияси 2024 йил 9 декабрда Хитойнинг Гуянг шаҳрида "Қардош" худудлар келишуви имзоланган.
Гуйчжоу провинцияси Хитойнинг жанубий-ғарбида жойлашган ҳудуди бўлиб, бу ерда 40 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ер майдони 177 минг км.2 ни ташкил этади. Ялпи ҳудудий маҳсалоти 297 млрд. долларни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 7688 доллар тўғри келади. Иқтисодида кончилик, энергетика, туризм ва ўрмончилик асосий ўрин эгаллайди.
Учрашув якунида меҳмонларни Наманганда ўтказилаётган 64-Халқаро "Гуллар фестивали"га таклиф этилди.