"Долзарб 90 кун": ўқувчиларнинг таътили мазмунли ўтмоқда
2025-06-10 14:55:00 / Янгиликлар
Президентимиз бошчилигида бўлиб ўтган видеоселекторда белгиланган “Долзарб 90 кун” доирасидаги вазифалар Тўрақўрғон туманидаги умутаълим мактабларида ҳам изчил амалга ошириляпти. Жумладан, 5 та умумтаълим мактабларидаги кундузги оромгоҳларда 750 нафар ўқувчи қамраб олинган. Бошқа муассасаларда эса турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

Бугун 526 нафар йигит-қизлар таълим оладиган 9-умумтаълим мактабида олиб борилаётган ишлар юзасидан намунавий семинар бўлиб ўтди.
Дарҳақиқат, мактабда шахмат-шашка, футбол, баскетбол, теннис, рақс, ҳунармандчилик, компютер саводхонлиги бўйича машғулотлар давом этмоқда. Ўқувчилар ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, йўналиш танлашган. Бу билан улар фанларни янаям яхшироқ ўзлаштиришади, жамоат ишларидаги фаоллиги кўпроқ сезилади.
Битирувчилар эса давлат имтиҳонларини топшириш билан банд, қувонарлиси, бу ёшларнинг ҳаммаси олий таълимда ўқишни танлашган.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.