Ёшлар билан очиқ мулоқот
2025-06-11 17:45:00 / Янгиликлар
Экология ва туризм: Ташаббуслар, фикрлар ва янги имкониятлар бир саҳнада!

Бугун Наманган шаҳар ҳокимлигида Вилоятнинг ёш экологлар ҳаракати ва ёш туризм элчилари Кенгаши аъзолари иштирокида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Экология вазирлиги вакиллари, вилоят ҳокимлиги вакиллари, экология ва туризм бошқармаси вакиллари, олий таълим муассасалари талабалари ва ўқитувчилари қатнашди.
✅ Экотуризм имкониятлари
✅ Рақамли технологиялар орқали тарғибот
✅ Ёшларнинг экологик фаоллигини ошириш
✅ “Яшил иқтисодиёт” йили доирасидаги ташаббуслар муҳокама қилинди.
Учрашув эркин мулоқот, савол-жавоблар ва фойдали таклифларга бой тарзда ўтди.
Туризм ва экология – бу келажак сари йўналтирилган ҳаракатдир! Фаол бўлинг, ғоянгиз қадрланади!