Норин туманида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида мазмунли таътил ташкил этилмоқда
2025-06-13 15:05:00 / Янгиликлар
Хабарингиз бор, Давлат Раҳбарининг кўрсатмасига асосан таълим муассасаларида "Долзарб 90 кун" доирасида тўгараклар, тайёрлов курслар ва қўшимча дарслар ҳамда спорт ва маданият йўналишида тадбирлар ўтказилмоқда.

Айни ушбу жараённи кўздан кечириш ҳамда ўқувчилар билан суҳбатлашиш учун Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари О.Базаров, туман ҳокими Ж.Нурматов 42-сонли мактабида бўлдилар.
Ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўз қизиқишлари асосида билимларини мустаҳкамлашга қаратилган бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.