Ўзбекистон ва Германия Федератив Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари
2024-06-19 12:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил Германияга амалга оширган ташрифи давомида мазкур мамлакатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан ўтказган музокаралар жараёнида юртдошларимизни Германияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун муносиб шарт-шароит яратиш, уларни малакали мутахассис сифатида юқори маошли иш ўринларига жойлаштиришга қаратилган "Миграция ва мобиллик" ҳукуматлараро битим лойиҳасини ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилган эди.
Шундан кейин икки мамлакат вазирлик ва идоралари вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳи фаолият олиб борди.
Самарқанд шаҳрида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаэв ҳамда Федерал ҳукуматнинг миграция шартномалари бўйича махсус вакили Жаноб Штамп бошчилигидаги ишчи гуруҳ битимнинг якуний – 4-босқич муҳокамаларини ўтказди.
Ушбу битим имзоланса юртдошларимизни Германия стандартлари асосида касб-ҳунарга ўқитиш, немис тилини ўргатиш ҳамда ушбу давлатда юқори даромадли ишларга жойлаштириш имконияти янада кенгаяди.