“Мирзо Улуғбек ворислари” 2023/2024-оъқув йили битирувчиларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди
2024-06-28 18:30:00 / Янгиликлар

Тайёрлов ўқув курсларига барча олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишининг 2-босқичини муваффақиятли тамомлаган талабалардан курсга қабул қилинган 60 нафар талабалар “Мирзо Улуғбек ворислари” тайёрлов ўқув курсларини муваффақиятли тамомладилар.
Мазкур курснинг мақсади тингловчиларга “Data Science” бўйича таълим берилиб, давлат органлари ва ташкилотлари учун математик статистика, дастурий таъминот асосида маълумотларни қайта ишлаш, улар асосида бошқарув қарорларини тайёрлаш бўйича ўзининг илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқа оладиган мутахассислар тайёрлашдан иборатдир.
Бугун, 28 июнь куни Истеъдодли ёшларни қоъллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда Тошкент шаҳридаги Amity университети билан ҳамкорликда “Мирзо Улуғбек ворислари” 2023/2024-оъқув йили битирувчиларини тақдирлаш байрам-тадбири бўлиб ўтди.
Унда Истеъдодли ёшларни қоъллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси раиси О. Салимов, Рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. Шарипов иштирок этди.
Тадбирда, шунингдек, марказ мутахассислари, талабалариҳамда Олий таълим муассасаларининг проректорларидан иборат жами 300 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.
Тадбирда сўзга чиққан Рақамли технологиялар вазири Ш. Шерматов Мирзо Улуғбек ворислари тайёрлов оъқув курси битирувчиларини келажакда кучли мутахассис боълиб етишишларига ишонч билдирди ҳамда ушбу курсни давом эттириб, ёшларимизнинг замонавий касбларни эгаллашлари учун билим олишдан тўхтамасликларини, ақлий заковатини ошириб бораверишлари, юртимиз равнақи учун ката ҳисса қўшадиган ёшлар бўлиб етишишларини тилади.
Ўқув курсининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган эди ва бугун шу мақсадларга эришилди:
– Жумладан, илғор хорижий тажриба ва миллий таълим стандартлари талабларига жавоб бера оладиган математик статистика ва дастурий таъминот асосида маълумотларни қайта ишлаш ва улар асосида таклифларни ишлаб чиқиш қобилиятига эга кадрларни тайёрлаш;
– рақамли технологик ечимлар орқали амалий кўникмаларни шакллантириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш;
– иқтисодий ва ижтимоий йўналишларда ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнларини таҳлил қилиш, маълумотларни қайта ишлашда рақамли ечимлардан фойдаланиш бўйича бошланғич даражадаги мутахассисларни тайёрлаш.
– Қарорга асосан танлов уч босқичда, биринчи босқич – онлайн ариза ва IQ тест (онлайн тест) топшириш, иккинчи босқич – имтиҳон, учинчи босқич – суҳбат шаклида ўтказилган.
Ушбу ўқув курслари учун қабул кейинги йилларда ҳам давом этади.