“HCL Technologies” компанияси билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди
2024-11-22 09:50:00 / Янгиликлар
Муҳокама чоғида таълим соҳасида рақамлаштиришнинг бугунги ҳолати, ёш истеъдодларни тарбиялаш ва ривожлантириш соҳасидаги имкониятларга оид мавзулар кўриб чиқилди.
Учрашув давомида вазир Ш.Шерматов вазирликнинг асосий мақсадларидан бири ёш авлодни тайёр иш ўринлари билан таъминлаш, шу ернинг ўзида туриб ишлари учун муносиб шароит яратишдан иборат эканини қайд этди. Вазир Ўзбекистоннинг денгизга чиқиш имконияти чеклангани, шу сабабли вазирлик IT соҳасини фаол ривожлантираётгани, бу эса IT-хизматлари экспортини жадал оширишга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Вазир, шунингдек, вазирлик томонидан Oracle компанияси билан ҳамкорликда йўлга қўйилгани, курсларни тамомлаган ва сертификат олган мутахассисларга мамлакатимизда юқори маошли ишга жойлашиш имконини берувчи сертификатлаштириш тизими ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Ўз навбатида, корпоратив витсе-президент ва глобал раҳбари Сримаҳти Шивашанкар вазирликнинг АКТ соҳасидаги ютуқлари ва Ўзбекистондаги IT-Паркнинг ривожланиш даражасини юқори баҳолади.
У компания ҳақида қисқача тақдимот қилди ва асосий эътибор йўналишларини таъкидлади. Ҳамкорлик бўйича таклифлардан бири Сримати Шивашанкар мактаб давридан бошлаб ёшларни ўқитиш ва кўникмаларини ривожлантиришни айтди. Унинг қўшимча қилишича, компания ушбу жараёнда ёрдам бера оладиган кўплаб компаниялар билан алоқада. Бундан ташқари, компания Ўзбекистондаги университетлар билан муайян йўналишлар бўйича факультетларни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни ҳам кўриб чиқмоқда.
Сўнгра вазир Ш.Шерматов компания вакили томонидан билдирилган ташаббусларни қўллаб-қувватлади ва бу борада ҳамкорлик ва ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, компания вакилларини Enterprise Uzbekistan ташкил этиш режалари ҳақида маълумот бериб, бу эркин иқтисодий зона ва халқаро стандартларга мос меъёрий-ҳуқуқий базага эга макон бўлишини, бу Ўзбекистонга кўпроқ хорижий компанияларни жалб этишини таъкидлади.
Якунда томонлар ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар ҳамда муҳокама қилинган йўналишлар бўйича фикр алмашди ва самарали ҳамкорликка умид билдирди.
Бундан ташқари, кейинги ҳамкорлик доирасида томонлар ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.