Тошкентда халқаро конференция ташкил этилди
2024-11-25 12:20:00 / Янгиликлар
Тошкентда "Ўзбекистонда демографик дивиденддан фойдаланиш: инсон капиталини ривожлантириш орқали аёллар ва ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш" мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.
UNFPA, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда маҳаллий ва халқаро ташкилотлар мутахассислари ва экспертлар Ўзбекистоннинг демографик устунлигидан фойдаланиш стратегияларини ўрганиш учун йиғилдилар.
UNFPAнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Нигина Абасзада ушбу демографик имкониятнинг Ўзбекистон учун барқарор тараққиёт йўлида муҳим палла эканлигини таъкидлади.
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова эса аёллар ва ёшларнинг салоҳиятини ривожлантириш жамият тараққиётининг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бири эканлигини қайд этди.