"BBC World News"нинг вакили билан учрашув
2025-04-18 10:05:00 / Янгиликлар
Спорт вазири Адкҳам Икрамов "BBC World News"нинг Евроосиё мамлакатлари бўйича вакили Сергей Становкин билан учрашди.

Даставвал, меҳмонга Давлатимиз раҳбари томонидан спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Учрашув давомида ушбу нуфузли телеканал билан Янги Ўзбекистонда спорт соҳасида эришилаётган ютуқларни халқаро ҳамжамиятга етказиш борасида ўзаро ҳамкорлик муҳимлиги қайд этилди.
Бу борадаги ишларни ташкил этиш мақсадида PR мутахассислар иштирокида семинарлар ташкил этиш, келгусида ўтказиладиган нуфузли халқаро мусобақаларда спорт турлари бўйича медиа маҳсулотлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.