Асакада оилалар билан ишлаш масаласи муҳокама қилинди
2025-04-18 17:50:00 / Янгиликлар

Тадбирда жорий йилнинг 3 ойи давомида Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, унинг туманлар ва шаҳарлар бўлимлари томонидан амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Оилалар ва хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш, бу борада уларнинг масъулиятини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш каби долзарб масалалар муҳокамасига эътибор қаратилди.
Шунингдек, хотин-қизларни даромад топишга ўргатиш, тадбиркорлигини йўлга қўйиш, бизнесини ривожлантиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумат қарорлари мазмун-моҳияти ҳамда улардан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида батафсил тўхталинди.
Хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш, Сайҳунобод тажрибаси асосида касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, тадбиркорлик ташаббусларини ва муайян имтиёзли кредитлар олишда қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди, камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.