KOICA вакиллари билан учрашув ўтказилди
2025-06-10 09:05:00 / Янгиликлар

2020-2021 йилларда KOICAнинг грант маблағлари ҳисобидан “Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари асосида сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш мастер-режаси ҳамда пилот лойиҳаси” амалга оширилган.
Лойиҳа доирасида 61 та сув хўжалиги объектларида ўрнатилган “Ақлли сув” қурилмалари, сервер ускуналари ҳамда диспетчерлик хизматида жорий этилган мониторинг тизимларида сўнгги вақтларда техник камчиликлар аниқлангани сабабли уларни бартараф этиш мақсадида асосий лойиҳадан кейинги кичик лойиҳа (пост-проект) ишлаб чиқилди.
Пост-проект доирасида корейс мутахассислари ва Сув хўжалигини рақамлаштириш маркази томонидан мавжуд техник камчиликлар тўлиқ хатловдан ўтказилди ва техник хизмат кўрсатиш ишларига зарур бўлган бутловчи қисмлар Корея давлатидан келтирилиб, “Ақлли сув” қурилмалари, сервер ускуналари ҳамда мониторинг тизимларида мавжуд техник камчиликлар тўлиқ бартараф этилди.
Шунингдек, қурилмалар маълумотларини визуал назорат қилиш имконини берувчи ахборот тизими такомиллаштирилиб, қурилмаларнинг мобиль иловаси тайёрланди.
Натижада ушбу ахборот тизими ва мобиль илова орқали лойиҳа доирасида ўрнатилган қурилмалар ёрдамида сув хўжалиги объектларидаги мавжуд сув ресурслари кўрсаткичларини реал вақт режимида кузатиш имкониятлари қайта тикланди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик ишларини янада кенгайтириш мақсадида келгусида яна қўшимча лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.