Ҳудуд
Ўзбекистон Республикаси Амударё ва Сирдарё оралиғида жойлашган бўлиб, умумий майдони 448,9 минг км.кв.ни ташкил этади. Республика ҳудуди шарқдан ғарбгача 1 425 км ни, шимолдан жанубгача эса 930 км ни ташкил этади.
Республика шимолда ва шимолий-шарқда Қозоғистон, шарқда ва жанубий-шарқда Қирғизистон ва Тожикистон, ғарбда Туркманистон, жанубда эса Афғонистон билан чегарадошдир. Давлат чегарасининг Афғонистон билан узунлиги — 143 км., Қозоғистон — 2356,31 км., Қирғизистон — 1476,12 км., Тожикистон — 1283,2 км. ва Туркманистон билан — 1831,49 км.