2024 йил давомида Пенсия жамғармаси тизими ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан келиб тушган мурожаатлар
2025-02-27 18:40:00 / Жамғарма янгиликлари
Ўзбекистон Републикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизимга фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилиши доимий равишда назоратга олинган.
2024 йил давомида Пенсия жамғармаси тизими ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан 22 та мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаатларни ҳудудлар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак натижалар қуйидагича бўлади:
5 та мурожаат Самарқанд вилоятидан, 4 та мурожаат Навоий вилоятидан, 3 тадан мурожаат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан, 2 та мурожаат Андижон вилоятидан ҳамда 1 тадан мурожаат Бухоро ва Жиззах вилоятларидан келиб тушган.
Мазкур мурожаатларни ўрганиш жараёнида фуқаролар томонидан келтирилган важларнинг бирортаси ўз тасдиғини топмаган.
Бундан ташқари, Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан фуқароларга пенсияга чиқиш учун мурожаат қилиш тартиби, пенсияларни тайинлаш ва тўлаш муддатлари ва шартлари тўғрисида мунтазам равишда тушунтиришлар ва маълумотлар бериб борилмоқда.