Коррупция бу – жамият тараққиётига таҳдид!
2025-03-03 19:40:00 / Жамғарма янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюжетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати раҳбарияти ташаббуси билан “Коррупция бу – жамият тараққиётига таҳдид!” мавзусида амалий семинар
ўтказилди.
Ушбу семинарда Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати директори ўринбосари Н. Шадиходжаев, бўлим бошлиғи А. Ахмедов, Сирдарё вилояти прокуратураси катта прокурори Ш. Икромовлар ҳамда Пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимларида фаолият юритаётган барча ходимлар иштирок этишди.
Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати директори ўринбосари Н. Шадиходжаев томонидан семинар иштирокчиларига коррупцияга қарши ҳар ким бу иллатга қарши курашиши, жамият тараққиётга энг катта таҳдид эканини ҳар бир онгли инсон чуқур англаши кераклигини айтиб, барчани яна бир бор огоҳликка чақирди.
Мазкур семинарда А. Ахмедов томонидан 2024 йил давомида Пенсия жамғармаси тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда келажакда мазкур йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган устивор вазифалар юзасидан маълумот берди.
Сирдарё вилояти прокуратураси катта прокурори Ш. Икромов томонидан коррупцион жиноятларни оқибатлари ҳамда нафақат жамият учун балки ходимнинг ўзи учун энг катта душман эканлигини айтиб ўтди.
Шу ўринда, Пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти бошқармаси масъуллари билан коррупцияга қарши курашиш юзасидан кенг жамоатчилик билан хамкорлик учун Пенсия жамғармсининг “12-71” ҳамда бошқармада ташкил этилган (67) 225-22-09 ишонч телефонлари доимий фаолият кўрсатаётганлигини эслатиб ўтамиз.