Жорий йилнинг май ойида Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларга 348 304 марта электрон хизматлар кўрсатилди.
2025-06-18 15:30:00 / Жамғарма янгиликлари

Жумладан, Пенсия жамғармасининг my.gov.uz порталида йўлга қўйилган хизматлар орқали май ойининг ўзида 9 963 нафар фуқароларга уларнинг мурожаатисиз "проактив"* ёшга доир пенсия тайинланди.
Проактив пенсия тайинлаш — бу давлат томонидан ҳозирги янги тизим бўлиб, фуқаро пенсияга чиқиш ёшига етганида ундан алоҳида мурожаат талаб этилмайди, яъни пенсия автоматик тарзда тайинланади.