РЕКЛАМА ҲАҚҚОНИЙ ВА ИШОНЧЛИ БЎЛИШИ ЛОЗИМ!
2025-04-11 10:10:00 / Янгиликлар
Бугунги кунда товар ва хизматларнинг рекламаси кескин фаоллашган бўлиб, бунда эътиборни жалб этиш учун турли воситалардан кенг фойдаланилмоқда. Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг ижросини таъминловчи ваколатли орган ҳисобланади ва реклама бозорида номақбул ва ишончсиз ахборотлар берилишининг олдини олади.
Хусусан, реклама ахборотидаги маълумотлар амалдаги ҳолатга мос келмаслиги оқибатида фуқароларга нотўғри ахборот тақдим этилиши ҳамда уларда товар (иш, хизмат) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олишга бўлган ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлмоқда.
Ҳурматли фуқаролар
Турли хил манбалар ва ижтимоий тармоқларда шубҳали рекламаларга дуч келсангиз, берилаётган маълумотларнинг ишончлилигини текшириб олиш учун Рақобат қўмитасига мурожаат қилинг.
Унутманг, Сизнинг ҳуқуқларингиз қонун ҳимоясида!
Қўмитанинг ягона ишонч 1159 рақами