"Конституция кўчаси"
2024-12-07 13:00:00 / Янгиликлар

"Конституция кўчаси"да адлия ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий маслаҳат бурчаклари ташкил қилиниб, аҳоли ва ёшларга ҳуқуқий ва давлат хизматлари кўрсатилди.
Сирдарё вилояти юридик техникуми ўқувчилари томонидан эса челленжлар, ёшларнинг Конституцияга доир билимларини синовдан ўтказиш бўйича викторина, “Ҳуқуқий заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этилди.
– Бугун ўтказилган тадбир давомида Конституция тарғиботига алоҳида урғу бердик. Аҳолининг, айниқса, ёшларнинг фаоллиги, уларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ эмаслиги бизда катта таассурот қолдирди. Шу каби тадбирлар нафақат Гулистон шаҳрида, вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилиб, унда адлия ва ҳуқуқ- тартибот идоралари ходимлари фаол иштирок этди,–дейди Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий ахборот шуъбаси бош маслаҳатчиси Дилноз Умурзоқова.