Тўлов маданиятини оширишга қаратилган навбатдаги муҳокама
2025-06-04 12:05:00 / Янгиликлар

Тўлов маданиятини оширишга қаратилган навбатдаги муҳокама
Сирдарё вилояти раҳбари Эркинжон Турдимов раҳбарлигида аҳоли ўртасида тўлов маданиятини оширишга қаратилган таҳлилий муҳокама ўтказилди. Унда шаҳар ва туман ҳокимлари, прокуратура органлари, маҳалла еттилиги ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Муҳокама давомида вилоятда ичимлик суви бўйича мавжуд дебитор қарздорлик ҳолати ва уларни бартараф этиш бўйича ҳафта давомида амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди. Ҳолат ҳудудлар ва маҳаллалар ҳамда назоратчилар кесимида муҳокама этилиб. қарздорликни ундиришда масъулият пастлиги ва сусткашликка йўл қўйилаётганлиги аниқ ҳолатларда кўрсатиб ўтилди.
Сув таъминоти корхонаси ходимлари фаолияти ҳам танқидий таҳлил этилди. Ховос тумани сув таъминоти бўлими раҳбари ва муҳандиси ҳамда “Сирдарё сув таъминоти” АЖнинг икки нафар ходимининг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилиши белгиланди.
Якунда тўлов маданиятини ошириш, аҳолига зарур тушунтириш ишларини олиб бориш ва молиявий интизомни мустаҳкамлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.