“Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш” мутахассислиги бўйича дипломдан кейинги таълим йўналишида қўшма ўқув дастурлари...
2024-12-02 16:05:00 / Янгиликлар

Яқинда қўшма дастур доирасида “Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш соҳасидаги халқаро тажриба” модули бўйича машғулотларнинг биринчи циклида ҳудудлардан 30 нафар тингловчи қатнашган эди.
Бу галги машғулотлар Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳамда Тошкент халқаро Вестминстер университетининг "Тиббиёт муассасаларини молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби трансформацияси" ҳамда "Соғлиқни сақлашни бошқариш, тиббиёт муассасаларини молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бўйича илғор халқаро тажриба" мавзусидаги малака ошириш курсларини бирлаштириш асносида ташкил этилди.
Мазкур қўшма курснинг расмий очилишига бағишлаб ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Қайд этилганидек, давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 5 сентябрдаги “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда давлат тиббий суғуртаси механизмларини республиканинг ҳудудларида жорий қилиш шартлари, тартиби, муддатлари белгилаб берилган.
Айни пайтда вазирлик томонидан ушбу тизимни янада такомиллаштириш, илғор халқаро тажрибани таълим жараёнига татбиқ этиш йўналишида изчил иш олиб борилмоқда. Қўшма малака ошириш машғулотларида ҳам бунга алоҳида эътибор қаратилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.