Эълон
2025-01-28 14:20:00 / Янгиликлар
Номзодларнинг ҳужжатлари тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаларини бериш ва аттестасиядан ўтказиш ягона ахборот тизими (https://tibtoifa.ssv.uz/)га онлайн тарзда юкланади.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:
- талабгорнинг иш стажи, олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида ўқиганлигини тасдиқловчи маълумотномалари, тиббий ёки фарматсевтик маълумоти (олий, ўрта махсус, интернатура, клиник ординатура, магистратура, илмий даража, қайта тайёрлаш) тўғрисидаги диплом (ҳужжат) ва /ёки хорижий таълим ташкилотида олинган олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (Ўзбекистон Республикасида тан олингани тўғрисидаги) маълумотлари, шунингдек, ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлари электрон ҳамкорлик йўли билан “Электрон ҳукумат”нинг идоралараро интегратсиялашув платформаси орқали олинади (“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларини олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, талабгордан мазкур маълумотларни сўрашга йўл қўйилади);
- тил билиш сертификати (мавжуд бўлса);
- малака ошириш (стажировка ўташ), қайта тайёрлашга ўқишга қабул қилишга тайёр хорижий тиббиёт олий таълим муассасаси ёки тиббиёт маркази тақдим этган ҳужжат (расмий хат ёки бошқа ҳужжат);
- хорижда малака ошириш (стажировка ўташ, қайта тайёрлашга ўқишга боришдан мақсад, ўқиш режаси, ватанга қайтиб келгач олинган билим ва кўникмаларни амалиётга татбиқ этиш режалари акс этган иншо (эссай);
- охирги 2 йил ичида Давлат бюджети ҳисобидан хорижда малака оширмаганлиги ҳақида номзоднинг тилхати.
Қўшимча маълумот учун: info@tmbm.uz, (+998) 71 202-03-31, (+998) 71 202-03-32.