ССВ: Фтизиатрия ва пульмонология маркази Россиянинг нуфузли муассасаси билан меморандум имзолади
2025-04-28 18:55:00 / Янгиликлар

Шунга қарамай, Ўзбекистонда туберкулёзни аниқлаш ва даволаш борасида катта ютуқларга эришилмоқда. Беморларни дарддан халос қилиш учун юқори технологик амалиётлар жорий қилиняпти.
Бунга хасталикни даволашга масъул, ҳудудларда ўз вертикаллари мавжуд Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг турли давлатлар нуфузли тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганлиги ҳам замин яратмоқда.
Жумладан, марказ доимий равишда россиялик ҳамкасблари иштирокида қатор маҳорат дарслари ташкил қилиб келади. Ушбу алоқаларнинг меваси сифатида Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза Парпиева ҳамда Москва шаҳар силга қарши кураш илмий-амалий маркази директори ўринбосари Олег Зубань томонидан икки муассаса ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасидаги биринчи тадбирлар асносида 20 нафар маҳаллий тиббиёт ходими россиялик мутахассис иштирокидаги маҳорат дарсларида қатнашиб, янги усулдаги операцияларни ўзимизда қўллашга тайёргарлик кўришади. Бир неча кун давомида 10 нафарга яқин беморларда юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажариш кўзда тутилган.
Ушбу амалиётнинг муҳим жиҳати шундаки, сийдик йўллар силига чалинган ва умрининг охиригача дренаж тақиб юришга мажбур беморлар биргина юқори технологик операция туфайли бу дарддан халос бўлади. Натижада беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиб, даволанишга бўлган ишончи янада ортади.
Бир сўз билан айтганда, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт марказида чет эллик ҳамкасблар ёрдамида бу каби бир қанча юқори технологик жарроҳлик амалиётларини жорий қилиш кўзда тутилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.