Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра
2025-05-03 10:10:00 / Янгиликлар
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 2022 йилда дунё бўйлаб ҳар саккиз кишидан бири семиришдан азият чеккан. Бунинг муаммоли тарафи шундаки, ортиқча вазн кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
Самарқанд шаҳрида Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўтказилган анжуманда айнан шу масала муҳокама марказида бўлди.
Тадбирга Россиянинг бу соҳадаги бир гуруҳ етакчи вакиллари таклиф қилиниб, маҳаллий мутахассисларимиз улар билан билим ва тажриба алмашиш имкони яратилди.
ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада бу ҳақда батафсил маълумот берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.