Пойтахтимизда педиатрларнинг II халқаро конгресси бўлиб ўтмоқда
2025-05-06 11:20:00 / Янгиликлар

“Чегарасиз педиатрия — 2025” деб номланган конгрессда мамлакатимиз вакилларидан ташқари, Россия, Туркия, Озарбайжон, Беларусь, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби 10 га яқин давлатдан қарийб 60 нафар соҳа олимлари, мутахассис ва экспертлар иштирок этмоқда.
Анжуман давомида Ўзбекистонда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида эришилган натижалар муҳокама қилиниб, келгусидаги истиқболли режалар белгилаб олинади.
Хусусан, тадбир доирасида педиатрия, неонатология, кардиожарроҳликнинг устувор йўналишлари бўйича секция йиғилишлари, тақдимот ва маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, озиқ-овқат аллергияси, унинг молекуляр диагностикасида замонавий ёндашувлар ва инновациялар, мактаб ёшидаги ўғил-қизларнинг хулқи ҳамда саломатлик ҳолатига оид қатор мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этилиши белгиланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.