Тошкент ШҲТнинг II Тиббиёт конгресси ва Ўзбекистон кардиологлари анжуманига мезбонлик қилди
2025-05-06 17:35:00 / Янгиликлар

Форумда 115 дан ортиқ хорижий ва 30 нафар маҳаллий спикер, шунингдек, 2000 дан ортиқ делегат иштирок этди. Конгресс доирасида ялпи мажлис, илмий секция, симпозиум, форум ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Улар юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва даволашдаги долзарб масалаларга бағишланди.
Муҳокамалар чоғида юрак‑қон томир патологияларини аниқлаш ва даволашдаги инновациялар, рақамли технологиялар, тиббий туризм ва халқаро ҳамкорлик масалларига алоҳида эътибор қаратилди.
Кардиохирургия ва интервенцион кардиологиядаги инновациялар, тиббиётда сунъий интеллект ва генетика, тиббий таълимни ривожлантириш, илмий лойиҳалар ҳамда трансчегаравий ҳамкорлик каби мавзулар кўриб чиқилди. Бу борада таниқли кардиолог, академик ва профессорларнинг маърузалари тингланди.
Конгресс ниҳоясида якуний баёнот (коммюнике) қабул қилинди ва етакчи тиббиёт муассасалари билан ҳамкорлик тўғрисида қатор меморандумлар имзоланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.