Пойтахтимизда “Руҳий саломатлик хизматининг замонавий муаммолари ва йўналишлари: ташхис, даволаш ва ижтимоий мослашув масалалари” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда
2025-06-03 10:50:00 / Янгиликлар
Унда мамлакатимиз мутахассислари билан бирга Германия, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистоннинг етакчи соҳа вакиллари, жами 300 нафардан ортиқ психиатрлар, наркологлар, психологлар, ўқитувчилар, ординаторлар ва талабалар офлайн ва онлайн форматда иштирок этишмоқда.

Анжуманда халқаро экспертлар юртимизда психиатрия, наркология, тиббий психология ва психотерапия хизматини тўлиқ трансформация қилиш натижасида яхлит вертикал бошқарув тизими жорий қилингани ҳамда хизмат кўрсатиш кўлами туманлар даражасигача туширилганини алоҳида таъкидлашди.
Тадбир тафсилотлари билан кейинги материалларимизда таништирамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.