Бугун — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
2025-06-27 09:00:00 / Янгиликлар

Мамлакат тараққиёти, фуқароларнинг онгу тафаккурини ошириш, жамиятда очиқлик ва ошкораликни таъминлашда сўз эркинлигининг ўрни беқиёс. Бу жараёнда эса қалам аҳли, шубҳасиз, муҳим ўрин тутади.
Айниқса, сўнгги йилларда Янги Ўзбекистон тиббиётида кечаётган трансформация жараёнларини аҳолига етказиш, халқимиз орасида тиббий маданиятни юксалтириш, профилактика тадбирларининг аҳамияти ҳақида холис ва ишончли ахборот беришда ушбу касб эгаларининг хизмати алоҳида эътирофга муносиб.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд муаммоларга жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, бу орқали уларни бартараф этишда ҳам жонкуяр журналистлар фидойилик намунасини кўрсатмоқда.
Шу боис, вазирлик оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорликни юксак қадрлайди ва ушбу алоқалар келгусида янада мустаҳкам бўлишига ишонч билдиради.
Қолаверса, юртимиздаги барча журналист ва блогерларга жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдаги фидокорона хизмати учун алоҳида миннатдорлик изҳор этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.