“КИБЕР МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ” ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2024-07-09 12:00:00 / Янгиликлар
Айни кунларда Самарқанд вилоятида “Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги – Cyber month Samarkand” доирасида ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари давлат ташкилотлари ва идораларидан ташқари аҳоли гавжум жойларида ҳам ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ҳам бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларимиз фирибгарлик, ўғрилик ва бошқа шу каби жиноятлар қурбонига айланиб қолаётганлиги ҳақида сўз юритилиб, ушбу жиноят қурбонига айланмаслик учун амал қилиши ва ҳар хил алдовларга ишонмасликлари тушунтирилди.
Тарғибот тадбири давомида, иштирокчиларга видеороликлар қўйиб берилди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати