ИЛМ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УЙҒУНЛИГИНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ АФҒОНЛАРДА КАТТА ТААССУРОТ ҚОЛДИРДИ
2025-04-14 09:30:00 / Янгиликлар

Меҳмонларга икки турдаги бентомат билан қопланган ҳовуз ҳақида маълумот берилди. Томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш усулларидан фойдаланишнинг илмий-амалий жиҳатлари кўрсатилди.
Замонавий композит материаллардан тайёрланган суғориш тармоқлари меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
Улар ўзан жараёнларини гидравлик моделлаштириш лабораториясидаги илмий изланишлар билан таништирилди. Лабораторияда турли сув йўлларидаги гидравлик жараёнлар илмий ўрганилмоқда. Мисол учун, суғориладиган майдонларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, қандай қувурларни танлаш бўйича илмий хулосалар ишлаб чиқилаяпти.
Шу билан бирга, сув олиш нуқталарини автоматик бошқариладиган қурилмалар билан жиҳозлаш, сувни ўлчаш воситалари намойиш қилинди.
Сувчилар мактаби, кўргазмали майдончалардаги қурилмалар, лаборатория афғон мутахассисларида катта таассурот қолдирди. Улар Ўзбекистонда илм ва ишлаб чиқариш уйғунлигини амалда ўз кўзлари билан кўрганликларини эътироф этишди.
Делегaция раҳбари хайрлашар экан, албатта келгусида Афғонистондан мутахассислар келиб бу ердаги илмий ва ўқув тажрибаларни ўрганиб кетишларини, Ўзбекистон раҳбарияти бунинг учун шароит яратиб беришига умид қилаётганини алоҳида таъкидлади.
Ахборот хизмати