ПАЙАРИҚ ТУМАНИ СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2025-04-16 10:25:00 / Янгиликлар

Унда Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, тумандаги сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари, фермерлар, аҳоли вакиллари қатнашди.
Видеомулоқотда “Олмосбек Д З” фермер хўжалиги раҳбари Азамат Шербоев суғориш тик қудуғини ишлатишда электр энергияси харажатларини қоплаб беришда амалий кўмаклашиш, “Пойбоши” фермер хўжалиги раҳбари Алишер Маҳмудов ички ариқларда сув йўқотилишини камайтиришда ёрдам бериш, “Сардорбек универсал С Г” МЖЧ раҳбари Баҳодир Темиров ўтган йили суғоришга ишлатилган сув учун ҳисобланган солиқ суммасини қайта кўриб чиқиш масаласи бўйича мурожаат қилди.
Видеомулоқотда сув истеъмолчиларидан 15 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Барча мурожаатларни ҳал этиш, сув қонунчилиги ва давлат томонидан берилаётган имтиёзлар ҳақида аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш тўғрисида масъулларга топшириқлар берилди.
Ахборот хизмати