АФҒОНИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ САМАРҚАНДГА КЕЛДИ
2025-04-16 17:20:00 / Янгиликлар

Уларни Самарқанд темирйўл вокзалида Зарафшон ИТҲБ бошлиғи Ф.Раджабов кутиб олди.
Делегация аъзолари Жомбой туманидаги “Оқ-Қорадарё” гидроузели фаолияти билан танишишди.
Меҳмонлар Самарқанддаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларни зиёрат қилди.
Жумладан, айни пайтда янгидан бунёд этилаётган Имом Бухорий мажмуасига ташриф чоғида буюк муҳаддис ҳақига Қуръон тиловат қилинди. Меҳмонларга мажмуада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шундан сўнг меҳмонлар Ўрта Осиёдаги илк масжид деб қараладиган Ҳазрати Хизр масжиди, шунингдек, Шоҳи Зинда ва Амир Темур мақбараларини зиёрат қилди. Мирзо Улуғбек музей-мажмуасида улуғ аждодларимиз ақл-заковати маҳсули бўлган тарихий ашёлар ва расадхонани томоша қилди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати