САЙЁР ҚАБУЛ ҚАНДАЙ ЎТДИ?
2025-04-19 12:05:00 / Янгиликлар

Президентимиз Шавкат Мирзиёев барча бўғиндаги раҳбарларни халқ орасига киришга, ҳудудларга чиқилган ҳолда, одамлар фикр-мулоҳазаларига қулоқ тутишга ундамоқда. Т.Бутунбаев сайёр қабул аввалида Давлат раҳбарининг ана шу даъвати ўзининг ижобий самараларини бераётгани, жуда кўп муаммолар жойида ечим топаётганини айтиб ўтди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчиларининг мурожаатларига эътибор қаратилди.
“Акромжон Абдукаримов”, “Иномжонов Сувон”, “Хайрободлик Сунатулло” фермер хўжаликлари раҳбарлари ўз далаларига сув етказиб бераётган лотокларнинг маънавий ва моддий эскирганини билдириб, уларни таъмирлашда амалий ёрдам сўради.
“Исмоилжон-Исроилжон”, “Янги ҳаёт” фермер хўжаликлари вакиллари ўз мурожаатларида сув йўлларни тозалаш учун экскаватор ажратишни илтимос қилишди. “Жиззах тонгги шаббодаси” фермер хўжалиги раҳбари экин майдонлари “охирги қулоқ”лиги, сув етиб бориши қийин бўлаётганини маълум қилди.
– Уч йилдан буён давлат-хусусий шериклик тизимига ўтганмиз, 650 гектар ерга сув етказиб берамиз. Бизга ажратилган электр энергияси лимити кам. Лимитни қайта кўриб чиқилишини сўраймиз, – деди “Нурли манзил” насос станцияси бошлиғи Д.Мусаев.
Сайёр қабулда ўртага ташланган муаммоларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати