НАЗАРИЙ БИЛИМЛАР АМАЛИЁТДА МУСТАҲКАМЛАНДИ
2025-04-23 11:55:00 / Янгиликлар
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетининг бир гуруҳ талабалари Жиззах вилоятида битирув олди амалиётида бўлди.

Бўлажак ирригаторлар, жумладан, Ғаллаорол тумани ҳудудидаги “Мулкуш” каналида бораётган реконструция ишларини кузатишди. Улар, шунингдек, қурувчилар билан ёнма-ён туриб, каналнинг 187-пикетида олиб борилаётган бетонлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
– Жиззахда 5 кун давом этган амалий машғулотлар талабларимиз учун ҳар томонлама фойдали бўлди, – дейди миллий тадқиқот университети доценти Б.Аманов. – Талабаларимиз вилоят сув хўжалигининг бир қатор ташкилотларида бўлиб, сув хўжалиги объектлари ва гидроиншоотлар фаолиятининг ташкил этилиши билан билан яқиндан танишдилар. Бу эса, шогирдларимизнинг назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаши учун замин бўлди.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати