СУВНИ ТЕЖАШ ВА ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
2025-04-25 16:30:00 / Янгиликлар
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари Қораўзак туманида бўлиб, соҳадаги устувор йўналишлар бўйича белгиланган вазифалар ижросини ўрганишди ҳамда дала шароитида ўтказилган семинарда амалга ошириладиган вазифалар белгиланди.

Тумандаги “Рейимқул Бердалы” фермер хўжалигининг даласида ўтказилган тадбирда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш, сув истеъмолчиларига ажратилган сув лимитлари доирасида шартномалар тузиш каби масалалар муҳокама этилди.
– Туманларда ўтказилаётган бу каби тадбирларда олдин қурилган сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш ҳолати ўрганилиб, тегишли тавсиялар, сервис хизматлари бўйича маълумотлар берилмоқда, – деди Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Сувни тежайдиган суғориш технологияларнижорий қилиш бўйича бош мутахассис А.Қидирбаев. – Бу фермер хўжаликларига ҳар томонлама кўмак бўлади, албатта.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати