КОРРУПЦИЯ – ИСЛОҲОТЛАР ЙЎЛИДАГИ ЭНГ КАТТА ТЎСИҚ
2025-04-25 17:30:00 / Янгиликлар

Тадбирда “Сувхўжаликназорат” инспексияси бошлиғи ўринбосари З.Ирисбоев, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими Ф.Қўзиев, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутахассиси Н.Самандарова сўзга чиқиб, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, бу борада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти хусусида атрофлича тўхталди.
Таъкидландики, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари кучайтирилмоқда. Декларациялаш, ноқонуний бойлик орттиришга оид янги тартиблар киритилиши коррупция омилларини чеклаш имконини беради. Бу борада Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ташкилотлардаги ички назорат тузилмаларининг фаолияти такомиллаштирилади.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича вазирлик ва идоралар раҳбарлари масъулияти янада оширилади. Давлат хизматлари даражасини аҳоли баҳолайдиган тизим қилинади, энг ёмон кўрсаткичга эга соҳа раҳбарлари бўйича чора кўрилади.
Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Ахборот хизмати