КАДРЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ, ИЖРО ИНТИЗОМИ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2025-04-28 16:55:00 / Янгиликлар

Семинарда давлат муассасаси ходимларига қўйиладиган малака талаблари, номзодларни ишга қабул қилиш бўйича комиссия таркибини меҳнат қонунчилиги талаблари асосида қайта кўриб чиқиш, ишга қабул қилинаётган шахсларга қўйиладиган малака талабларига қатъий амал қилиш, ходимлар тўғрисидаги маълумотларни сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлигига тақдим этиб бориш, ишга қабул қилинаётган шахсларнинг масъулият ва жавобгарлигини кучайтириш вазифалари тушунтирилди.
Давлат муассасасида қабул қилинаётган буйруқлар, истеъмолчилар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар билан тузиладиган шартнома ҳамда бошқа ҳужжатларни қонунийлиги кўриб чиқилганда юридик хизмат ходими ёки туман давлат хизмати бўлимидан хулоса олиш зарурлиги таъкидланди.
Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликлар айтилиб, ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати турганлиги, бу масалада сира бепарво бўлмаслик, ариза ва шикоятларда баён қилинган масалаларни ўз вақтида ҳал қилиш топшириғи берилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати