Асосий контентга ўтиш

Ташқи сиёсат ва Хавфсизлик

Саидов Бахтиёр Одилович

Саидов Бахтиёр Одилович

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

Халмухамедов Шуҳрат Ғайратжонович

Халмухамедов Шуҳрат Ғайратжонович

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири

+99871 262-98-68info@mudofaa.uzgov.uz/mudofaa
Ҳар ойнинг иккинчи сешанба куни 17:00 дан 18:00 гача
Бобожонов Пулат Раззакович

Бобожонов Пулат Раззакович

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

Қулдашев Абдулла Хамидуллаевич

Қулдашев Абдулла Хамидуллаевич

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири

+99871 234-90-12info@fvv.uzgov.uz/fvv
Ҳар куни 09:00 - 11:00

Ўзбекистон Республикаси ўз миллий манфаатларига асосланган ҳолда очиқ, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат олиб боради. Республиканинг замонавий ташқи сиёсий курси дунёда ва минтақада шиддат билан ўзгараётган вазият, ҳамда мамлакатнинг ичидаги кенг кўламли ўзгаришларга асосланиб шаклланади.

Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг бош мақсади – давлат мустақиллиги ва суверенитетини, халқаро майдондаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, республиканинг ташқи иқтисодий манфаатларини фаол тарзда илгари суриш. 

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 130 дан ортиқ давлатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатган. Тошкентда 44 та чет эл элчихоналари, 1 та бош консуллик, 8 та фахрий консуллар, 17 та халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, 13 та хорижий халқаро ҳукуматлараро ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, 1 та дипломатик мақомга эга савдо ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда.

Хорижий мамлакатларда ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг 55 та дипломатик ва консуллик ваколатхоналари мавжуд. Ўзбекистон 100 дан ортиқ халқаро ташкилотларнинг аъзоси бўлиб, мамлакатимиз турли хил кўп томонлама ҳамкорлик тузилмалари билан ўзаро шерикчилик алоқаларини ривожлантиради.



Кейинги йилларда миллий армияни изчил қуриш ва ислоҳ этиш Қуролли Кучларнинг қиёфаси, ташкилий тузилиши, қўшинларни бошқариш тизими, ҳарбий кадрларни тайёрлашни тубдан ўзгартиришга, қўшинларни қурол-аслаҳа ва техниканинг энг янги намуналари билан таъминлашга имкон берди. 

Республикамизнинг геостратегик жойлашуви, шунингдек, минтақада юзага келаётган ҳарбий-сиёсий вазиятни ҳисобга олиб ҳарбий округлар ҳамда Ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг тузилиши ва вазифалари қайта кўриб чиқилди, Миллий гвардия ташкил этилди, қўшинларни қурол-аслаҳа ва техниканинг энг замонавий намуналари билан таъминлаш чоралари қабул қилинди.

Етакчи олий ҳарбий таълим муассасаси ва ҳарбий илмий маркази ҳисобланувчи мутлақо янги Қуролли Кучлар Академияси ташкил этилди. Ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳоратини, ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг жанговар қобилиятини реал ошириш имконини берувчи қўшинлар жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлигини ташкиллаштириш тизимини такомиллаштириш борасида мунтазам ишлар олиб борилмоқда.

3143

Охирги янгиланиш: 2024-05-15 10:10:52