Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашув
2024-10-30 09:40:00 / Янгиликлар
2024 йил 28 октябр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала билан учрашди.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни сезиларли натижалар билан бойитиш зарурати ортиб бораётганлигиқайд этилди.
“Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити янги ташаббусларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидланди.
Ҳамкорликнинг доимий юксалиш йўналишини таъминлаш учун яқиндан ишлашга келишиб олинди.