Мактабгача ва мактаб таълими вазири Италиянинг Перуджа университети президенти билан учрашди.
2025-04-25 09:05:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида вазирлик ва ушбу таълим маскани ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Келишув ҳужжатида:
Ўзбекистондаги таълим муассасаларига юқори малакали итальян тили ўқитувчиларини жалб қилиш;
ўзбек ўқувчилари учун итальян тилини ўрганиш бўйича стипендия дастурларини кенгайтириш, қисқа муддатли тил курслари ва рақамли таълим платформаларидан фойдаланиш;
мактаблар учун итальян тилини ўқитиш дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш ва ўқув материаллари билан таъминлаш;
педагоглар учун Италияда ёзги малака ошириш курсларини ташкил қилиш, Ўзбекистонда итальян мутахассислари томонидан семинар ва маҳорат дарсларини ўтказиш масалалари ўрин олган.
Айтиш лозимки, ушбу келишув юртимизда таълим сифатини ошириш доирасида халқаро тажрибани жорий этиш ва ўқитувчилар салоҳиятини оширишга қаратилган муҳим қадамдир.