Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлик дастури имзоланди
2025-05-21 09:30:00 / Янгиликлар
“Арабия” янгиликлар агентлиги, “Sahm” электрон нашри ва қатор манбалар Лондон шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лемми билан учрашганини ёритди.

Муаллиф учрашувда икки давлат муносабати мустаҳкамланиб бораётгани акс этган, 2025 йилга мўлжалланган кенг ва истиқболли кун тартиби муҳокама қилинганига урғу берган.
Шерикликнинг савдо ва инвестиция, маданий алоқалар ва глобал чақириқларни қамраб олган янги имкониятлари юзасидан фикр алмашилгани таъкидланган.
Учрашув якунида вазирликлар ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланди.