“Янги Ўзбекистон” университети талабалари Германия корхоналарида амалиёт ўташади
2025-07-02 14:00:00 / Янгиликлар

Йиғилишда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, мазкур университет фахрий Президенти Wolfgang A.Herrmann ва кенгаш аъзолари иштирок этди.
Янги ташаббус Ўзбекистон ҳамда Германиянинг йирик саноат тармоқлари вакиллари ўртасида чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиш ва талабаларимизни немис компанияларига амалиётга юборишни назарда тутади.
Шунингдек, тадбир доирасида кенгаш аъзолари эсдалик нишони билан тақдирланди.
Кенгашга Энергетика вазирлиги, “Ўзелтехсаноат” уюшмаси, “Олмалиқ конь-металлургия комбинати” АЖ, “Навоий КМК” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси каби йирик ташкилотлар вакиллари аъзо ҳисобланади.
Шунингдек, Германиянинг нуфузли корхоналари – “DaimlerChrysler AG”, “BOSCH”, “STADA Arzneimittel AG”, “TAL Group” ва “Siemens Energy” раҳбарлари ҳам кенгаш қатнашчиси сифатида эътироф этилди.
Йиғилишда “Янги Ўзбекистон” университетида ушбу компанияларнинг лаборатория ва ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.