Асосий контентга ўтиш

Ташқи ишлар вазири ЙХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги сайловни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Дуглас Вейк билан учрашди

2024-10-22 09:20:00 / Янгиликлар

2024 йил 21 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ЙХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги сайловни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Дуглас Вейк билан учрашуви бўлиб ўтди.

Миссиянинг юртимизда муваффақиятли ва самарали фаолият юритиши учун барча зарур шароитлар яратилган. 

Томонлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар, халқимиз учун муносиб турмуш шароитини таъминлаш йўлидаги қадамлар, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида фикрлар алмашди.
 

920